16:58 / 15.05.2015
2082

Сенаторлар БАА билан халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллашди

Сенаторлар Бирлашган Араб Амирликлари билан халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллашди. Бу ҳақда 12news нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, ушбу ҳужжат бўйича шартнома 2014 йил 11 ноябрда Ўзбекистон делегациясининг БААга қилган ташриф чоғида имзоланганди.

Шартномага мувофиқ, озодликдан маҳрум қилинган шахсларни мамлакатга ўтказиш ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни ўз ичига олади. Мазкур шартномаларни ратификация қилиш орқали ўз жазоси ижросини давом эттириши лозим бўлган давлатда қамоқ жазосини ўтаётган шахсларнинг бир давлатдан бошқа давлатга ўтказиш соҳасида Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳамкорликка ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади, деб ёзилади хабарда.

Top