14:54 / 15.05.2015
2107

ШҲТнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича миллий назоратчиси лавозимига янги ходим тайинланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ ва ШҲТ тузилмалари билан ҳамкорлик масалалари бўйича бошқарма бошлиғи Раҳматулла Назаров Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистон Республикаси бўйича миллий назоратчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Газета.уз интернет нашри хабар тарқатди.

Манбада ёзилишича, Рахматулла Назаров юқорида кўрсатилган бошқарма бошлиғи лавозимида жорий йилнинг апрел ойидан буён ишлаб келаётганди.

Top