21:55 / 16.05.2015
2921

Туркия Мудофаа вазири Сурияга тегишли вертолёт уриб туширилганини маълум қилди

Туркия Мудофаа вазири Исмет Йилмаз мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучлари Туркия ҳудудини бузиб кирган Сурияга тегишли вертолётни уриб туширганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ Туркия қирувчи самолёти Туркиянинг ҳаво ҳудудини бузгани учун Сурия самолётини уриб туширгани маълум қилинганди. Кейинроқ Сурия ОАВлари уриб туширилган самолёт ҳақидаги ахборотни инкор этиб, учувчисиз парвоз қурилмаси уриб туширилгани ҳақида аниқлик киритишганди.

Top