17:30 / 16.05.2015
2690

Украиналиклар Facebook ижтимоий тармоғига бойкот эълон қилишмоқчи

Украиналик фаоллар гуруҳи Facebook’нинг украиналик фойдаланувчиларини ижтимоий тармоқ бир қатор украиналикларнинг постларини тўсиб қўйгани учун унга бойкот эълон қилишга чақирмоқда.

Ижтимоий тармоқда украиналикларни икки кун – 18 ва 19 майга ўз аккаунтларини ўчириб қўйишга чақирувчи гуруҳ ташкил этилди.

“Марк Цукерберг 50 мингдан ортиқроқ украиналик фойдаланувчиларнинг илтимосига умуман номуносиб жавоб берди. Улар украиналик етакчиларнинг фикрларининг оммавий равишда тўсиб қўйилиши юзасидан билдирилган шикоятларни кўриб чиқишни сўраган эдилар”, дейилмоқда хабарда.

Акция ташкилотчилари бойкот орқали Facebook раҳбари Марк Цукерберг украиналик фойдаланувчилар олдида “уларнинг илтимосига ўзининг ғализ ва номуносиб жавоби учун” оммавий тарзда узр сўрашини исташмоқда.

Бундан аввалроқ Марк Цукерберг постлари сиёсий сабабларга кўра тўсиб қўйилаётгани ҳақида шикоят қилган украиналикларга ушбу ҳолат юзасидан жавоб берган эди. У ижтимоий тармоқ стандтларига тўғри келмаган хабарлар тўсиб қўйилганини айтган. Бундан ташқари, Facebook ходимлари Украина президенти Пётр Порошенконинг Украинада ижтимоий тармоқнинг ваколатхонасини очиш ҳақидаги илтимосини кулги остига олишганди.

Top