15:03 / 17.05.2015
2120

Дзюдо бўйича Ўзбекистан терма жамоаси Осиё чемпионатида муносиб иштирок этди

Қувайтда бўлиб ўтган дзюдо бўйича 2015 йилги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар ҳам муносиб иштирок этди. Дзюдочилармиз шахсий ҳисобда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритишгани билан бирга 15 майда ўтказилган “деворга девор” баҳсида кумуш медални ҳам қўлга киритди.

Номдор дзюдочилармиз Шарофиддин Лутфуллаев, Ришод Собиров, Яхё Имомов, Болтабой Болтабаев, Шерали Жўраев ва Абдулла Тангриев фақатгина Япония термасига имкониятни бой берди. 3-ўринни эса Жанубий Корея ва Қозоғистон терма жамоалари ўзаро баҳам кўрди. Спортчилармиз 16 май куни Ўзбекистонга қайтиб келдилар ва катт тантана билан кутиб олинди.

Top