13:36 / 18.05.2015
3754

Чет эл компаниялари Афғонистондан 100 млн доллар қарздор бўлиб қолди

Афғонистоннинг 50дан ортиқ қурилиш ва логистика компаниялари АҚШ ва Туркия фирмалари улардан 100 млн доллар миқдорида қарз бўлиб қолгани ҳақида қўшма баёнот тарқатди.
“Майванди-Осиё” компанияси раҳбарининг сўзларига қараганда, улар бир қатор хорижий буюртмачи компаниялар учун лойиҳаларни амалга ошириб берган, аммо бунинг учун тўлов амалга оширилмаган. Айтишича, хорижлик тижоратчилар ундан 6.3 млн доллар қарздор бўлиб қолган.
Афғонистон савдо ва саноат палатаси раҳбари ушбу эътирозларнинг асосли эканлигини тан олиб, мутасадди органлар уларни ўрганиб чиқишига ишонтирди.

Top