06:26 / 18.05.2015
3041

Луи ван Гал дарвозабон Де Хеанинг келажаги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Луи ван Гал Англия Премьер-лигасининг 34-тури доирасида ўтказилган “Арсенал” (1:1) билан ўйиндан кейин жамоа дарвозабони Давид Де Хеанинг келажаги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“У биздан осонликча кетмайди. “МЮ” – катта жамоа ва Де Хеа бу жамоанинг бир қисми бўлишни истайди. Бироқ Давид – испан ва у “Реал” каби буюк жамоага кетиши мумкин. Давидга якуний қарор қабул қилиш қийин бўлади. Икки буюк жамоадан бирини танлаш қийин масаладир.

Бироқ Де Хеа қолади, деб кафолат беролмайман. Трансфер – бу ўйинчи, унинг жамоаси ва бошқа клуб иштирок этадиган жараёндир. Агар у сафимизда қолса, жуда хурсанд бўлардик.

Жароҳат ҳақида айтадиган бўлсак, Давиднинг тиззаости пайида жароҳати бор”, деб айтиб ўтди ван Гал.

Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг “Реал” клуби 24 ёшли дарвозабонни сотиб олишни режалаштирмоқда.

Top