08:52 / 18.05.2015
6508

Мактаб ва коллеж битирувчиларига ресторанларда битирув оқшомлари ўтказиш тақиқланди

Ўрта мактаблар ва касб-ҳуннар коллежлари битирувчиларига ресторанлар, кафелар ва шахсий уйларда битирув оқшомлари ўтказиш тақиқланди.
Халқ таълими вазири ўринбосари Улуғбек Абруевнинг “Даракчи” газетасига берган интервьюсида айтишича, “Хайр, мактаб, салом, коллеж” тадбирларида барча мактаб либосида бўлиши талаб қилинади. Шунингдек, вазирлик буйруғига биноан давлат имтиҳонларига пул тўплаш ва ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар бериш ман қилинади.
Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кузатилган тақдирда 1006 рақамига қўнғироқ қилиш тавсия қилинмоқда.
Статистик маълумотларга қараганда, бу йил Ўзбекистонда 483 минг нафар ўқувчи 9-синфни битиради.

Top