12:07 / 18.05.2015
2595

«Тошшаҳартрансхизмат» 2015 йилда ҳам автобусларга кондиционер ўрнатмайди

«Тошшаҳартрансхизмат» АК ёз мавсумида шаҳар жамоат транспортларига кондиционер ўрнатишни режалаштирмаган. Бу ҳақда UZ24 нашри хабар тарқатди.

Манбада ёзилишича, компания томонидан, шунингдек, яқин вақтларда кондиционер тизимига эга автобус ва трамвайларни сотиб олиш ҳам режа қилинмаган. Компаниянинг эслатишича, иссиқ ҳавога қарши транспорт салонларида дарчалар ёки шифт туйнукларидан фойдаланиш мумкин. Улар қўшимча ҳаво ўтказади ва уларни ҳаракатланиш давомида очишга рухсат этилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам компания автобусларга кондиционер ўрнатиладими, деган саволларга қатъий рад жавобини берганди. Бунга кондиционер тизими ўрнатилган транспорт воситалари ва уларга техник хизмат кўрсатиш нархи юқорилиги сабаб сифатида кўрсатилган.

Top