15:21 / 19.05.2015
1695

АҚШ парранда гриппи туфайли 1 млрд доллар зарар кўрди

АҚШнинг Айова ва Миннесота штатларида авж олган парранда гриппи оқибатида иқтисодиётга 1 млрд доллар зарар келтирилди. Associated Press агентлигининг хабар беришича, айни пайтда ушбу вилоятларда фавқулодда ҳолат жорий қилинган.

Айова штати АҚШда тухум етказиш бўйича етакчи ҳисобланади. Эпидемия туфайли штатда тухум қўювчи товуқларнинг 30 фоизи ёки 20 млн парранда қирилиб кетди. Ўз навбатида, курка гўшти етказиб бериш бўйича етакчи ҳисобланган Миннесота штати 8 млн қушдан айрилди.

АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, эпидемия 15 штатда 37 млн парранданинг қирилиб кетишига олиб келди.
Тахминларга кўра, АҚШдан курка гўштини экспорт қилиш 10 фоизга, тухум экспорти 1.5 фоизга, товуқ гўшти экспорти 6.8 фоизга қисқаради.
Апрель ойидан буён грипп тарқалишининг 160 ҳолати аниқланган.

Top