09:13 / 19.05.2015
2291

БМТ бош котиби КХДРга боришга тайёрлигини маълум қилди

БМТ бош котиби Пан Ги Мун иккита Корея ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун КХДРга боришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Ёнхап агентлиги маълум қилмоқда.
“Агар ташрифимдай фойда бўлса, Пхеньянга боришга тайёрман”, – деган Пан Ги Мун Сеулда бўлиб ўтаётган олтинчи Осиё етакчилари конференциясида.
Бош котиб, шунингдек, 15 йиллик танаффусдан сўнг ўтган йилнинг сентябрь ойида КХДР БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркда ўтказилган 69-сессиясида иштирок этишини ижобий қадам деб баҳолади. Таъкидланишича, тадбирда КХДР ташқи ишлар вазири Ли Су Ён қатнашган.
Пан Ги Мун жорий йилда Шимолий Корея ташқи ишлар вазири билан яна бир бор учраша олишига умид билдирган. Бундан ташқари, у сиёсий ва гуманитар масалаларни ажратиб, уларни бир-бирига боғламаган ҳолда хулосалар қилиш кераклигини қайд қилиб ўтди.

Top