06:42 / 19.05.2015
2281

LG компанияси G4 смартфонининг сотувга чиқарилишини эълон қилди

LG Electronics корпорацияси ўзининг LG G4 флагман смартфонининг сотувга чиқарилишини эълон қилди. Янги қурилманинг тавсия қилинган нархи маълум қилинмаган. Ишлаб чиқарувчи нархлар минтақалар ва алоқа операторларига боғлиқ бўлишини айтмоқда.

Жорий ҳафтада LG G4 ни бир қатор давлатларда харид қилиш мумкин бўлади. Қурилма дастлаб Гонконгда, сал кейинроқ Туркия, Сингапур ва Россияда сотувда пайдо бўлди. Яқин ойларда смартфон Европа, Шимолий Америка, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ, Жанубий ва Марказий Америкада сотувга чиқарилади. Смартфонлар бутун дунё бўйлаб 180та оператор ва ретейлерлар орқали сотилади.

Маълумот учун, LG G4 смартфони тери қопламали корпус, 5,5 дюймли кўрсатиш қобилиятига эга 2560 × 1440 пикселни ташкил қиладиган Quad HD IPS Quantum диплейи, 1,8 ГГц такт частотасига эга 64 битли 6 ядроли Qualcomm Snapdragon 808 процессори, иккита камера – f/1,8 диафрагма ва лазерли автофокусга эга 16 Мпли асосий ва f/2,0 диафрагмали 8 Мпли олд камера билан жиҳозланган.

Бундан ташқари, қурилма 3 Гб тезкор хотира ва 32 Гб доимий хотира, тез қувватланиш технологиясига эга 3000 мА-соат ҳажмли аккумуляторга эга. Операцион тизим сифатида Android 5.1 Lollipop ўрнатилган.

Top