18:59 / 19.05.2015
2612

Ўзбекистон партиялари аъзоларидан ташкил топган делегация Хитойга сафар уюштирди

Ўзбекистонда фаолият юритувчи партиялар Хитой коммунистик партияси билан дўстона алоқалар ўрнатиш, “Ипак йўли иқтисодий камари” лойиҳаларида фаол иштирок этиш ва иккала давлат ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштиришмоқда.

Ўзбекистон Халқ-демократик партияси раиси ўринбосари Рустам Комилов Пекинда Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси ташкилий бўлими раҳбари ва политбюро аъзоси Чжао Лэцзи билан учрашув давомида шундай фикрни билдирди.

Ўз навбатида Чжао Лэцзи Ўзбекистоннинг турли партиялари вакилларидан ташкил топган Ўзбекистон делегациясининг ташрифи Ўзбекистоннинг Хитой билан алоқалар ва партиялараро ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият бераётганидан гувоҳлик беришини таъкидлаб ўтди.

“Хитой Ўзбекистоннинг турли партиялари билан муносабатлар, алоқалар турларини фаоллаштиришни ҳамда юқори даражада Хитой-Ўзбекистон стратегик ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришни биргаликда йўлга қўйишга тайёр”, деб айтмоқда Чжао Лэцзи.

Top