03:00 / 19.05.2015
2227

Порошенко “Украина исёнчи армияси”ни Украина мустақиллиги учун курашчилар деб тан олиниши ҳақида қонун имзолади

Украина президенти Пётр Порошенко ОУН-УПА (Украина миллатчи ташкилоти-Украина исёнчи армияси) ташкилотини Украина мустақиллиги учун курашчилар деб тан олиниши ҳақида қонун имзолади. Бу ҳақда Украина Олий радаси сайтида маълум қилинди.

“Украина исёнчи армияси (УПА) 1942 йилда Украина миллатчи ташкилоти (ОУН)нинг жанговор қаноти сифатида шакллантирилган. Бу ташкилот ўзининг мақсади сифатида Украинанинг мустақиллиги учун курашишни эълон қилган эди. УПА асосан Ғарбий Украинада ҳаракат қилган ва гитлерчилар билан ҳамкорликда совет қўшинларига қарши жанг қилган. Иккинчи жаҳон уруши тугагандан кейин ташкилот совет иттифоқига қарши экстремистик йўллар билан курашишни давом эттирган, УПА жангчиларининг қурбонлари зиёлилар ва маҳаллий ҳокимият вакиллари, комсомол ва партия фаоллари бўлганлар”, дейилмоқда хабарда.

9 апрелда Рада УПАни Украина мустақиллиги учун курашчилар деб тан олиниши ҳақидаги қарорни қабул қилган.

2014 йилда Россия Олий суди УПАни экстремистик ташкилот деб тан олган ҳамда унинг фаолиятини тақиқлаб қўйган.

Top