18:55 / 19.05.2015
4316

Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқувчиларнинг ота-оналаридан асоссиз равишда пул йиғилаётганидан шикоят тушди

“Жамоатчилик назорати” гуруҳи иштирокчиларидан биридан гуруҳга Яккасарой туманидаги 91-мактабда ўқувчиларнинг ота-оналаридан асоссиз равишда пул йиғилаётгани ҳақида шикоят келиб тушди.

Аёлнинг айтишича, мактабда таълим муассасаси “эҳтиёжлари”га пул йиғиш ҳолатлари кўпайиб кетди. Аёл ўзининг гапларининг исботи сифатида мактаб ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан нима мақсадларда пул йиғилаётгани кўрсатилган рўйхатни келтириб ўтди:

1. Мактабни таъмирлаш учун ҳар бир ўқувчидан 35 минг сўмдан (ўртача ҳар бир синфда 35-40 та ўқувчи бор).

2. 1-синфнинг битирув имтиҳонига ҳар бир ўқувчидан 25 минг сўмдан.

3. Бундан ташқари, ҳар ойда мактаб фонди учун ҳар бир боладан 15 минг сўмдан.

4. 1-синф ўқувчилари битирув оқшомига ҳар бир боладан 40 минг сўмдан пул йиғилмоқда

Юқорида келтирилган барча пуллар 1-синф ўқувчиларидан талаб қилинаётгани айтилмоқда.

UZ24 ахборот портали таҳририяти Халқ таълими вазирлигига ушбу ҳолатни текшириш ва унга изоҳ беришни сўраб мактуб жўнатган.

Top