19:39 / 20.05.2015
2754

Фарғона шаҳрида «Оталар чойхонаси» фойдаланишга топширилди

Фарғона шаҳрининг Аҳмад Фарғоний номидаги истироҳат боғида «Оталар чойхонаси» фойдаланишга топширилди.

Фарғона вилоятида «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш йўналишда салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Фарғона шаҳрида бутунлай қайта реконструкция қилиниб, иш бошлаган «Оталар чойхонаси» ана шу ишларнинг узвий давомидир.

«Шаҳримизда бунёд этилган ушбу чойхона бизга жуда катта туҳфа бўлди. Кексаликнинг гаштини суриб, бир пиёла чой устида гурунг қилиш, шахмат-шашка ўйнаш ёки телевизор кўриб, фикр алмашишга нима ецин. Шундай шароит яратиб бераётганлар омон бўлсин», – дейди меҳнат фахрийси Омонжон Ҳошимов.

ЎзАнинг қўшимча қилишича, Фарғона вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида, маҳаллаларда ана шундай «Оталар чойхонаси» бунёд этилмоқда.

Top