14:40 / 20.05.2015
2225

Ҳиндистонда поезд ва тракторнинг тўқнашиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида поезднинг трактор билан тўқнашиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, Fire Engineering порталининг маълум қилишича, 33 киши турли даражадаги жароҳатлар олган.

Яраланганларнинг 6 нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Таъкидланишича, Ганг дарёси бўйида ўтказилган диний маросимдан кўплаб зиёратчилар қайтаётгани боис поездда одам жуда кўп бўлган.

Top