21:09 / 20.05.2015
2730

Лондоннинг Челси туманида гуллар фестивали бошланди

19 май куни Лондоннинг Челси туманида гуллар фестивали бошланди. 

Ушбу байрам 100 йилдан ошиқроқ вақтдан бери ҳар йили бўлиб ўтади ва унда турли ҳил гуллар ҳамда ўсимликларнинг янги навлари намойиш этилади.

Бундай санъат асарларини томоша қилиш учун нафақат оддий аҳоли, балки қирол оиласи вакиллари ҳам ташриф буюришади. 

2015 йилнинг асосий мавзуларидан бири Льюис Кэроллнинг "Алиса мўжизалар мамлакатида" асари бўлди. 

Байрам ташкилотчилари бу йил тадбирга ташриф буюрувчилар сони 157 минг нафардан кам бўлмаслигини тахмин қилишмоқда. 

Top