17:29 / 20.05.2015
3662

Нукусда ўсмирлар ва қизлар ўртасида турон яккакураши бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Нукусда 1998-1999 ва 2000-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида турон яккакураши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар тарқатди.

2000-2001 йилларда туғилганлар ўртасидаги Турон яккакурашининг жанг санъати йўналиши бўйича ўтказилган мусобақада Тошкент вилоятидан Шоҳруҳ Ҳайдаров, Тошкент шаҳридан Саидазим Абдуҳамидов, мезбонлар вакили Озод Ўринбоев ўз вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони бўлди.

Қизлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикасидан Улдавлат Боймурзаева ҳамда Несибели Ўрозбоева биринчи ўринни эгаллаб, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.

1998-1999 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида эса турон яккакурашининг кўпкураш йўналиши бўйича республика турнири ғолиблари аниқланди. Унда Бухоро вилоятидан Музроб Музаффаров ва Бобур Шукуров, Тошкент шаҳридан Шоҳруҳ Аҳадов ва Шоҳжаҳон Файзиев ғолибликни қўлга киритди. Қизлар ўртасидаги баҳсларда Сурхондарё вилоятидан Фотима Абдуназарова, Қорақалпоғистон Республикасидан Гулбону Бўронбоева ва Гулфия Қувончбоеванинг қўли баланд келди.

Ғолибларга диплом ва медаллар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Турон яккакураши федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақаларда барча вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан 400 дан зиёд спортчи иштирок этди.

Top