21:42 / 20.05.2015
2190

Туркиянинг Гюрсу шаҳри ҳокими суиқасд оқибатида оғир яраланди

Туркиянинг ғарбида жойлашган Бурса вилоятининг Гюрсу шаҳри ҳокими, мамлакатдаги ҳукмрон Адолат ва ривожланиш партиясининг аъзоси ҳисобланган Жунайт Йилдиз 20 май куни ҳаётига суиқасд қилиниши оқибатида оғир жароҳатлар олди.

DHA агентлигининг хабар беришича, ҳокимнинг ишчи хонасига ўзини қўриқлаш хизмат ходими деб танитган номаълум шахс кириб, Йилдизга ва унинг тансоқчисига ўқ узган.

Ҳоким ва унинг тансоқчиси яраланган оғир аҳволда маҳаллий шифохонага етказилган. Ҳозирда полиция қочиб кетган жиноятчини қидирмоқда.

Top