18:06 / 21.05.2015
3126

Брянскда 17 кишининг ҳаётини олиб кетган автоҳалокат юзасидан қўзғатилган иш ёпилди

Россия полицияси Брянскда содир бўлган ва 17 кишининг ўлимига олиб келган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан қўзғатилган ишни ёпди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

16 март куни Брянск яқинида Mercedes Sprinter микроавтобуси Renault тиркамали юк машинаси билан тўқнашиб кетган эди. Фожиа натижасида 17 киши ҳалок бўлган, улардан 16 нафари чет эл фуқаролари эди – микроавтобус 18 нафар ўзбекистонлик ва тожикистонлик муҳожирни олиб кетаётган эди.

Полиция воқеа юзасидан жиноий иш очган эди, аммо суриштирув ишларининг дастлабки кунларидаёқ микроавтобус ҳайдовчисининг ролда ухлаб қолганлиги аниқланиб, унинг айбдорлиги эътироф этилган эди.
Шу тариқа, айбланувчининг ўлими туфайли жиноий иш ёпилди.

Top