21:52 / 21.05.2015
4009

Лавров Москванинг Ироққа қўшимча шартлариз қурол-аслаҳа етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Ироқ билан ҳарбий-техник ҳамкорликни ҳеч қандай қўшимча шартларсиз давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Баъзи давлатлардан фарқли равишда, биз Ироққа қурол-аслаҳа етказиб беришга тайёрмиз ва буни амалга оширишда Ироқ, Сурия ва Миср террорчиликка қарши кураш фронтининг олдида эканлигини ҳисобга олиб қандайдир шартлар қўймаймиз”, деб айтди Лавров.

Лавров, шунингдек, Россия Ироқнинг террорчилар, жумладан ИШИД жангарилари билан самарали кураш олиб бориши учун унинг барча эҳтиёжларини максимал даражада қондиришга тайёрлигини қўшимча қилиб ўтди.

Top