21:21 / 21.05.2015
3447

Маиший чиқиндиларни олиб кетиш учун янги ҳақ ўрнатилди

“Махсустранс” давлат ишлаб чиқариш бошқармаси аҳоли, ташкилотлар ва корхоналардан қаттиқ маиший чиқиндилар ва ахлатларни олиб кетиш хизмати учун нархларнинг 2015 йил 1 июндан ошишини маълум қилмоқда.

Янги нархлар қуйидагича кўриниш олган:

1. Жисмоний шахслардан маиший чиқиндиларни олиб кетиш учун ҳар бир кишига бир ойда – 2800 сўм.

2. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш:
бюджет ташкилотлари ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1 м3 учун – 33591,4 сўм

3. Ахлатларни олиб кетиш учун:
бюджет ташкилотлари ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1 тонна учун – 13449,4 сўм

4. Чиқиндиларни ортиш станцияларидан (Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод чиқиндиларни ортиш станцияларидан) “Охангарон” ахлатхонасигача НД-310 машиналари билан олиб кетиладиган чиқиндиларнинг 1 тоннаси учун ҳақ 9343,1 сўм қилиб белгиланди.

Top