19:35 / 21.05.2015
2814

«Ўзбекэнерго» истеъмолчиларга электр энергияни барқарор етказиш учун ускуналарни капитал таъмирдан чиқармоқда

«Ўзбекэнерго» ДАК истеъмолчиларга электр энергияни барқарор етказиш учун ўз бўлинмаларининг ускуналарни капитал таъмирдан чиқараётганини маълум қилди.

“Электр энергия узатишда носозликлар пайдо бўлмаслигининг олдини олиш бўйича профилактик ишлар тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ олиб борилмоқда”, дейилмоқда компаниянинг UZ24 порталига йўллаган мактубида.

Мактубда, шунингдек, электр энергиянинг чекланиши “«Ўзбекэнерго» ДАК томонидан тасдиқланган чеклашлар жадвалига мувофиқ амалга оширилади”. Бу жадваллар истеъмолчилар ва туман электр корхоналари билан ҳамкорликда тузилади. Сўнгра улар маҳаллий ҳокимият органлари ва “Ўзбекэнерго” томонидан маъқулланади. Компания маълумотларига кўра, жадваллар ягона электр энергия тармоғида қувват ва энергия етишмаслиги кузатилганда амалга киритилади.

Аввалроқ UZ24 таҳририяти “Ўзбекэнерго”га ёз мавсумида токнинг тез-тез ўчирилишига қарши кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот беришини сўраб мурожаат қилганди.

Top