09:28 / 21.05.2015
2969

Вашингтонда самолёт қўндирган почтачи 9.5 йилга қамалиши мумкин

Вашингтон Капитолийси яқинида шахсий самолётни қўндирган 61 ёшли почтачи 9.5 йилга қамалиши мумкин, деб хабар беради Associated Press агентлиги.

Колумбия округ прокуратураси Дуглас Хьюзга нисбатан олтита айблов илгари сурди, улар ичида самолётни лицензиясиз бошқариш, миллий ҳаво ҳудудини бузиш сингарилар бор.

Айбланувчи бугун Вашингтондаги федерал судга тортилиши кутилмоқда.

15 апрелдан буён Хьюз уй қамоғида сақланиб келинди. Унга Вашингтонга келиш, Оқ Уйга яқинлашиш ва самолёт бошқариш тақиқланди.

Top