13:19 / 21.05.2015
11179

Хотин-қизлар қўмитасида Райҳон ва Лола яна бир бор танқид қилинди

20 май куни Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган тадбир давомида хонандалар Райҳон ва Лола нишон марказида бўлишди. Даставвал Лола Райҳоннинг концерт дастурида кийган, дизайнер Зулфия Султон томонидан яратилган либос “бизнинг менталитетимизга умуман тўғри келмаслиги” айтиб ўтилди.

Шунингдек, уларнинг ижодий ҳамкорликлари маҳсули бўлган «Кўникмадим» қўшиғига ишланган клип қаттиқ танқид остига олинди. Таъкидланишича, бу клип ёшлар тафаккурида салбий фикрлар, ўйлар пайдо бўлишига сабаб бўлаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 20 май куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Ёшлар ижод саройи”да “Маънавиятимизни асраб қолайлик!” номли тадбир ўтказилди. Унда оммавий маданият танқид остига олиниб, унинг салбий таъсирини бартараф этиш борасида фикр юритилди.

Top