15:28 / 21.05.2015
3447

Юлдуз Усмонова Тожикистонга гастроль сафарини уюштирмоқчи

Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова жорий йилда Тожикистон бўйлаб гастроль сафари уюштиришни ва форс тилида альбом чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у Asia Plus нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“Аниқ муддатлар ҳақида гапира олмайман, – унинг сўзларини келтиради газета. – Лекин учрашувимиз шу йили бўлишини сезиб турибман. Форс тилидаги альбомим ҳам деярли тайёр, уни шу йил чиқаришни режалаштирмоқдамиз. Альбомдан ўрин олган айрим қўшиқлар оммага маълум қилиниб, кўнгиллардан жой топишга ҳам улгурди. Ёзда турк тилидаги янги тўпламни чиқаришим керак, шундан сўнг форс тилидаги альбом устидаги ишни давом эттираман”.

Top