18:51 / 22.05.2015
4484

2040 йилга келиб Саудия Арабистони нефтдан воз кечиши мумкин

2040 йилга келиб Саудия Арабистони нефтдан воз кечиши мумкин. Бу ҳақда нефть вазири Али ал-Наимийга таянган ҳолда The Financial Times нашри ёзмоқда.

Наимий Париждаги иқлимий ўзгаришлар бўйича конференцияда чиқиш қилар экан, кўрсатилган даврга келиб Саудия қуёш ва шамол энергиясига ўтишини маълум қилди.
Вазир келажакда қироллик фойдали қазилмаларни эмас, электр қувватини экспорт қилишига умид билдирди. Шунингдек, у ҳозирги кунда жаҳонда 1 млрд киши электр қувватидан маҳрум эканлигини таъкидлаб ўтди.

Top