14:57 / 23.05.2015
2801

Италиялик мотосаёҳатчилар Марко Поло юрган йўл бўйлаб саёҳатлари давомида Самарқандга тўхташди

Буюк Ипак йўлининг Ассизи-Самарқанд йўналиши бўйлаб мотоциклда йўлга чиққан пойгачилар Самарқандга етиб келишди. Бу ҳақда Анонс.уз нашри хабар тарқатди.

Манбада қайд этилишича, мотоҳаракат Италиянинг Ассизи шаҳрида бошланган ва у 19 кун давом этган. Бу вақт мобайнида италиялик сайёҳатчи-мотоциклчилар ўз вақтида Марко Поло қолдирган йўл чизмаси бўйлаб олтита давлатдан ўтиб 6200 километр йўл босиб келишган.

Мотосаёҳатчиларни Самарқанд шаҳар ҳокими кутиб олди. Оддий ҳаётда ёнғин ўчирувчилар бўлиб ишлайдиган мазкур гуруҳ ўз навбатида Италия миллий ёнғин ўчириш хизмати совғаларини мезбонларга топширишди.

Мотосаёҳат раҳбари Стефано Петтинарининг сўзларига кўра, Самарқанд ўзининг фантастик архитектураси ва меҳмондўст ҳалқи билан унда жуда яхши таассурот қолдирган. Шунингдек, қолган меҳмонлар ҳам самарқандликларга илиқ қарши олишгани учун миннатдорчилик билдиришди, деб ёзади манба.

Top