11:27 / 24.05.2015
2819

Афғонистонда толиблар ҳужуми оқибатида ўнга яқин полициячи ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Ғилмон вилоятида “Толибон” ҳаракати жангарилари томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида камида 10 нафар полиция ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳамкорликдаги мувофиқлаштириш маркази бошлиғи Муҳаммад Исмоил Хотакий хабар берди.

Хотакий берган маълумотларга кўра, жангарилар Сангин яқинидаги полиция назорат пунктига ҳужум қилган. Жангарилар томонидан яна 3 нафар полициячи асирга олинган.

Ҳужумда кўп сондаги жангарилар иштирок этган. Ҳукумат маълумотларига кўра, жангарилар 24 май куни ҳам ҳужумни давом эттиришлари мумкинлиги айтилмоқда.

Top