09:44 / 24.05.2015
3294

Яманда Саудия Арабистонига тегишли қирувчи самолёт қулаб тушди

Яман пойтахти Сано шаҳри яқинида Саудия Арабистонига тегишли F16 қирувчи самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда Yaman Post нашрининг твиттери орқали хабар тарқатилган.


Қайд қилинишича, бу самолёт Бани Нарет шаҳри яқинида қулаган.
Ҳодиса тафсилотлари маълум қилинмаган. Ҳозирча бу самолёт учувчисининг тақдири ҳақида ҳам аниқ маълумотлар йўқ.


Хабар қилинишича, ҳусийчилар бу самолёт ичидан ва ва у қулаган жой атрофидан портламай қолган бир неча ракетани топишган.

Твиттердаги хабарда суратлар ҳам келтирилган ва суратлардан бирида самолётнинг ён томоинга "Саудия Арабистони Қироллиги Ҳарбий-ҳаво кучлари" ёзуви битилгани кўринади.

Top