16:14 / 25.05.2015
2970

2015 йилда Ўзбекистонда мактаб битирувчилари сони 483 минг нафарни ташкил этди

25 май куни Ўзбекистоннинг барча мактабларида сўнгги қўнғироқ чалиниб, “Хайр мактаб, салом коллеж” байрами бўлиб ўтди.

Халқ таълими Вазирлиги берган маълумотларга кўра, жорий йилда Ўзбекистонда 9-синфни битирган ўқувчилар сони 483 минг (2014 йилда бу кўрсаткич 501,2 мингдан кўпроқни ташкил этган) нафарни ташкил этди. Халқ таълими Вазирлиги 9698 дона умумий таълим мактаблари рўйхатдан ўтган.

Бу йилги битирувчиларнинг 91 фоизи, яъни 441 минг нафари ўқишни коллежларда давом эттирса, 42 минг нафари академик лицейларда таълим олади. 

Top