08:45 / 25.05.2015
4787

Актёр Рассел Кроу ҳалок бўлган математик Жон Нэшнинг оиласига ҳамдардлик билдирди

Актёр Рассел Кроу ўзининг твиттердаги саҳифасида автоҳалокатда ҳалок бўлган Нобель мукофоти совриндори, математик Жон Нэшнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.

“Қайғудаман... менинг хаёларим ҳозир Жон, Алисия ва уларнинг яқинлари билан бирга. Улар ёрқин жуфтлик, ажойиб ақл эгалари эдилар”, деб ёзди актёр ўзининг блогида.

Рассел Кроу “Тафаккур ўйинлари” фильмида Жон Нэшнинг ролини ўйнаган. Бу фильм 2002 йилда “Энг яхши фильм” йўналишида “Оскар” мукофотига сазовор бўлган.

Маълумот учун, Принстон университети математиги, иқтисодиёт йўналиши бўйича Нобель мукофоти совриндори Жон Нэш ўзининг рафиқаси Алисия Нэш билан 23 май куни кечки пайт автоҳалокатда вафот этди.

Жон Неш рафиқаси билан кетаётган такси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа бориб урилган. Ҳайдовчининг ўзи тирик қолган, бироқ 86 ёшли Нэш ва унинг 82 ёшли рафиқаси воқеа жойида ҳалок бўлганлар.

Жуфтлик Нью-Жерси штатининг Пристон шаҳрида яшаган. Нэш Пристон университетида катта илмий ходим лавозимида ишлаган.

Top