08:54 / 25.05.2015
6525

Al Arabia: Россия ҳамкор сифатида АҚШдан кўра “чаққонроқ”, қурол-аслаҳаси эса самаралироқ

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободийнинг Москвага яқинда уюштирган ташрифи ҳамкор сифатида Россиянинг АҚШдан кўра “чаққонроқ” эканлигини кўрсатади, деб ёзмоқда Al Arabia нашри.

Ироқ бугунги кунда ўз чегараларига ИШИД террорчилик гуруҳининг борган сари ичкарироқ кириб бораётгани сабабли оғир вазиятда қолмоқда.

Жангариларни тўхтатиш учун Ироқка “иложи борича тезроқ” самарали қурол-аслаҳа талаб этилмоқда, деб ҳисобламоқда Ироқ сиёсатчи эксперти ва Ироқ ривожланиш ва демократия жамғармаси раҳбари Хасан Аттия. Унинг таъкидлашича, Ироқ бош вазири АҚШ унга ваъда қилган қурол-аслаҳани етказиб беришини ойлаб кутиб ўтира олмайди. Ироқ армиясининг истеъфодаги зобити Амир ал-Саадийнинг айтишича, бу қурол-аслаҳа Ироққа жуда кам миқдорда берилмоқда.

Аттия Россия Ироққа тўловни орқага суриш шарти билан қурол-аслаҳа тақдим қилишга тайёрлигини таъкидламоқда.

Бундан ташқари, АҚШ Ироққа қурол-аслаҳа етказиб бериш бўйича Боғдодга кўпроқ сиёсий босим ўтказиш мақсадида кўплаб шартларни қўймоқда. Яқиндагина АҚШ Ироққа суннийчи жангарилар ва Пешмерг курд тузилмаларига тўғридан-тўғри қурол етказиб беришни таклиф қилди ва бу билан Ироқ марказий ҳукуматининг ғазабини келтирди.

Саадийнинг таъкидлашича, Россия қурол-аслаҳа учун тўлов бўйича анча енгилроқ шартларни таклиф қилмоқда ва зарур бўлган қурол-аслаҳани “бир неча соат ичида” етказиб бериши мумкинлигини айтмоқда. Ироқлик ҳарбий Россия қурол-аслаҳасининг АҚШникидан анча устунроқ эканлигини таъкидламоқда.

Аттиянинг таъкидлашича, Ироқ бош вазири Россиянинг дунёда ўз нуфузига эгалиги сабабли Ироқдаги вазиятни ҳал қилишнинг сиёсий йўлини топишда иштирок этишига кўндиришга ҳарақат қилиб кўрди.

Top