16:00 / 25.05.2015
1871

Карло Анчелотти тиббий муолажага муҳтожлигини айтди

“Реал” жамоасининг бош мураббийи Карло Анчелотти соғлиғи туфайли бир йил муддатга футболдан чиқиб кетиши мумкинлигини айтди.

“Мен буни илгари ҳам айтгандим, яна такрорлайман: бир йиллик танаффус олмоқчиман, ва бунга арзирли сабабим бор”, – деди у журналистлар билан мулоқот чоғида.
“Мен орқа мия канали сиқилиши туфайли тиббий муолажага муҳтожман. Бу туфайли қўлларим титрайди, титроқ оёқларимга ўтишини кутиб ўтирмаслик керак. Шу боис мен жарроҳлик амалиётини режалаштириб бўлганман”, – қўшимча қилди у.
Таъкидланишича, амалиёт Ванкуверда ўтказилади.
Шунингдек, 55 ёшли мутахассис фақатгина “Реал” томонидан ишдан бўшатилган тақдирдагина жарроҳлик столига ётиши маълум қилинмоқда.

Top