20:35 / 25.05.2015
1789

«Кубань» бош мураббийи Леонид Кучук клубни тарк этди

Крансодарнинг “Кубань” бош мураббийи Леонид Кучук клубни расман тарк этди.

Клуб раҳбарияти ва бош мураббий шартномани бекор қилиш тўғрисида ўзаро келишиб олдилар. Россия чемпионатининг қолган ўйинларида жамоага Андрей Сосницкий мураббийлик қилади.

“Леонид Кучук 2013 йил ва 2014-2015 йилларда икки маротаба Краснодар ўлкасининг бош жамоасига мураббийлик қилди. У клуб тарихидаги энг юксак ютуқларга алоқадор бўлди ҳамда клубни Европа Лигаси ва Россия кубоги финалига олиб чиқди. “Кубань” Леонидь Станиславовичга ўз миннатдорчилигини билдиради ва унга янги касбий муваффақиятлар тилаб қолади”, дейилмоқда “Кубан”нинг расмий сайтида.

Маълумот учун, беларуслик мутахассис “Кубань”га 2014 йилнинг ноябридан мураббийлик қилишни бошлаган. Унинг қўли остида жамоа Россия премьер-лигасининг 15 та ўйинида бор-йўғи битта ғалаба, 9 та мағлубият қайд қилиб, мусобақа жадвалининг 10-ўринига тушиб кетди.

Top