10:56 / 25.05.2015
2809

Олимлар мамонтларнинг қирилиб кетишига совуқ эмас, даҳшатли вирус сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда

Канадалик олимлар бир қатор тадқиқотлар натижасида мамонтлар номаълум вирус туфайли қирилиб кетган бўлишлари мумкинлигини айтишмоқда.

Олимлар энг замонавий қурилмалар ёрдамида ўтган асрда Аляскада топилган мамонтларнинг қолдиқларини ўрганиб чиқишди. Олимларнинг таъкидлашича, олинган натижалар мамонтлар Ерда ҳавонинг совиб кетиши оқибатида қирилиб кетганлиги ҳақидаги тасаввурларни шубҳа остига қўймоқда.

Олимлар қадимий жонзотларнинг қолдиқларида келиб чиқиши номаълум бўлган вирусни аниқлашди. Уларнинг айтишича, бу вирус мамонтларнинг асаб тизимини фалажлаган. Оқибатда фалажланган мамонтлар очликдан ўлиб кетган.
Энди канадалик тадқиқотчилар бу вируснинг келиб чиқишини аниқлашлари керак бўлади. Маҳаллий аҳоли бу тажрибаларга ҳадик билан қарамоқда. Уларнинг фикрича, олимлар одамзодга хавф солиши мумкин бўлган хавфли вирусни тирилтириб юборишлари мумкин.

Top