19:25 / 25.05.2015
4494

Россия ФМХ меҳнат муҳожирлари оқими барқарорлашганини маълум қилди

Россия Федерал миграция хизмати (ФМХ) бошлиғи Константин Ромодановский мамлакатга меҳнат муҳожирларининг келиши кўрсаткичлари барқарор ҳолга қайтганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берган.
"Биз тегишли қонунларни жорий қилганимиздан кейин ноқонуний муҳожирлар келишига чек қўйилиб, меҳнат муҳожирлари оқими барқарорлашди", дейди Ромодановский.
Унинг айтишича, янги қонунлар ўз таъсирини кўрсатган. Кўпчилик тақиқлардан қўрқиб, қайтиб келишни истамаган.
Департаментнинг хорижлик фуқаролар масалалари бўйича бўлими раҳбари Сергей Темряковичнинг айтишича, Россияга 1,35 млн хорижликнинг қайтиб келишига рухсат берилмаган.

Top