19:55 / 25.05.2015
3774

Россиянинг Тула вилоятида ўзбекистонлик фуқароларни ноқонуний тарзда ишлатиб пиёз етиштираётган шахс қўлга олинди

Россиянинг Тула вилояти Киреев туманлараро прокуратураси Тула вилояти бўйича Россия Федерал миграция хизмати бошқармаси ходимлари билан биргаликда вилоят ҳудудида мухожирларнинг ноқонуний ишга жойлаштирилиши ҳолатини аниқлади.

“Куракино қишлоғида жойлашган қишлоқ хўжалигида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат фаолиятига рухсати бўлмаган ҳолда далада пиёз ўтқазиш билан шуғулланишгани аниқланди. Текширув мухожирларни меҳнат фаолиятига уларга иш ҳақи беришга кафолат берган Т. исмли фуқаро жалб қилган”, деб айтилмоқда прокуратура матбуот хизматида.

Текширув натижаларига кўра, Киреев туманлараро прокуратураси фуқаро Т. га нисбатан маъмурий қоидабузарлик бўйича 6 та иш қўзғатган ҳамда уларни Тула вилояти Федерал миграция хизмати бошқармаси бўлимига кўриб чиқиш учун юборган.

Top