13:55 / 26.05.2015
3221

“Евровидение” қўмитаси қоидани бузган давлатлардан келган овозларни бекор қилди

“Евровидение” қўмитаси Македония ва Черногориядан тўпланган овозларни ҳисобга киритмасликка қарор қилди. Конкурс ташкилотчиларининг сўзларига қараганда, ҳар иккала мамлакат овозларни санаш қоидаларини бузган. Йўриқномага кўра, тўпланган овоз баллари 50/50 нисбатда ҳисобланиши керак. Македония ва Черногория вакиллари эса СМС ва қўнғироқлар орқали олинган овозларнинг умумийлаштириш билангина чекланиб қолган.

Шунга қарамай, бу ҳолат умумий натижаларга сезиларли таъсир ўтказмагани айтилмоқда. Танловда биринчи ўринни Швеция вакили Монс Селмерлев эгаллади. Ундан кейинги поғоналар россиялик хонанда Полина Гагарина ва Италиянинг Il Violo триосига насиб қилди.

Top