09:14 / 26.05.2015
2314

МДҲ вакиллари Душанбеда терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилишди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида МДҲ давлатларининг хавфсизлик масалалари ва махсус хизматлар бўйича вакиллари йиғилиш ўтказди. Бу йиғилишда "ИШИД"дан келиши мумкин бўладиган хавфга тайёр туриш масаласи муҳокама қилинган.

Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати томонидан маълум қилинишича, йиғилиш давомида МДҲ давлатларининг 2014-2016 йиллардаги ҳамкорлиги юзасидан фикрлар алмашилган.

Бироз олдинроқ, Россия ТИВ "ИШИД" тузилмаси АҚШ ва унинг иттифоқчилари тузган коалициядан кўра яхшироқ ҳолатда эканини қайд этиб ўтганди.

Top