21:44 / 26.05.2015
7210

Путин Яқин Шарқда "ИШИД"нинг пайдо бўлишида ташқи омиллар асосий ўрин эгаллашини айтди

Россия президенти Владимир Путин Яқин Шарқ минтақасида террорчиларнинг фаоллашиши халқаро ҳамжамият, хусусан БМТ вазиятга етарли даражада жиддий қарамагани билан боғлиқлигини айтиб ўтди.

"Биз Яқин Шарқда ва Шимолий Африкада нималар бўлаётганини кўриб турибмиз, айниқса "ИШИД" номли ташкилот қанчалик кучайиб бораётганини кўраяпмиз. Бу ҳудудлардаги давлатларда аввалдан ҳам террорчи гуруҳлар мавжуд эди, лекин бу давлатларга ҳеч қанақа санкциялар жорий қилинмади ва бу гуруҳларнинг ривожланишига халақит берилмади. Эндиликда, бу этиборсизлик оғир оқибатларга олиб келди", дейди Путин БРИКС давлатларининг хавфсизлик масалалари бўйича котиблари йиғилишида қилган чиқишида.

Top