14:39 / 26.05.2015
2929

Рим папаси 1990 йилдан буён телевизор кўрмаслигини маълум қилди

Рим папаси Франциск Биринчи 25 йилдан буён телевизор кўрмагани маълум қилинди. Бу ҳақда La Voz Del Pueblo нашри хабар ёзган.
Понтификнинг айтишича, у интернетдан ҳам фойланмайди ва бу воситаларни "ўзи учун эмас", деб ҳисоблайди.

Саволларга жавоб бериш асносида у ўзининг ўтмишидаги соғиниб эслайдиган нарсаларни ҳам эслаб, кўп бўш вақт ҳамда пиццани алоҳида санаган.
У айни вақтда ҳам хоҳласа, пиццага буюртма қилиши мумкинлигини, лекин бу аввалгидек завқ бермаслигини таъкидлаган.

Бундан ташқари Рим папаси фақат битта газета (La Repubblica)ни мутолаа қилишини, ҳар куни бу иш учун 10 дақиқа вақт ажратишини маълум қилган.

Шунингдек, унинг қизиқишлари доирасида футбол ҳам бор бўлиб, папа "Сан Лоренцо" жамоасининг ишқибози ҳисобланади.

Top