07:15 / 26.05.2015
1929

"Рома" кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди

"Рим дербиси"да «Рома» клуби "Лацио"га қарши сафарда майдонга тушди ва ғалабага эришди.

Римликлар шу тариқа иккинчи ўрин учун бўлган курашда ғолиб чиқишди. Италия чемпионати якунига етишига бир тур қолганида "Рома"нинг ҳисобидаги очколар сони 70тага етди. Учинчи ўриндаги "Лацио"да эса 66 очко бор. 

Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионатида "Ювентус" муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирган.

Италия чемпионати, 37 тур
Лацио – Рома 1:2
Голлар:  0:1 – 73 Итурбе, 1:1 – 81 Джорджевич, 1:2 – 85 Янга-Мбива. 
Лацио – Маркетти, Баста, де Врей, Хентилетти, Лулич (Каванда, 55), Биглия (Катальди, 79), Пароло, Кандрева, Маури (Джорджевич, 76), Фелипе Андерсон, Клозе.
Рома – де Санктис, Торосидис, Манолас, Янга-Мбива, Холебас, Кейта (Пьянич, 68), де Росси, Наингголан, Флоренци, Тотти (Ибарбо, 61), Итурбе (Думбия, 85).
Огоҳлантиришлар:  Тотти (9), Лулич (22), Хентилетти (32), Биглия (35), Торосидис (51), Клозе (62), Итурбе (74), Флоренци (86).

Top