07:06 / 27.05.2015
2112

Бошқирдистонда Ўзбекистон савдо уйини очиш режалаштирилмоқда

Бошқирдистон ҳукумати ва тадбиркорлари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатмоқда.

Бошқирдистонлик вакилларининг Ўзбекистонга уюштирган сафари якунларига кўра ўзаро ҳамкорликнинг бир неча йўналишлари бўйича алоқалар ўрнатилди. Шунингдек, иккала давлатда Ўзбекистон ва Бошқирдистон маҳсулотлари намойиш қилинадиган савдо уйлари очиш режалаштирилмоқда.

Бошқирдистон ва Ўзбекистон турли соҳаларда, хусусан енгил саноатда ўзаро ҳамкорликни кучайтирмоқда.
Уфалик тадбиркорлар ва ҳукумат вакиллари Ўзбекистондаги мавжуд маҳсулотлар ташқи экспорти технологияси, ўзбекистонлик ҳамкасбларининг кичик бизнес вакиллари билан ишлаш усуллари билан танишдилар, тажриба ўргандилар ва тажриба улашишди.

Бугунги кунда Ўзбекистон бошқирдистонлик тадбиркорлар билдирган таклифларни ўрганмоқда. 100дан ортиқ маҳсулотлар: нефть ва газ олиш билан боғлиқ ускуналар ва асбоблар, кичик нефть-кимё маҳсулотлари, сувенирлар ва бошқа маҳсулотлар тақдим қилинди. Асосий эътибор сайёҳлик соҳасига ажратилди.

Меҳмонлар учун Тошкент бўйлаб ташкил этилган экскурсия уларга манзур бўлди.

Top