16:24 / 27.05.2015
2814

Машҳур ёзувчи Конан Дойлнинг ворислари кекса ёшдаги Шерлок Холмс ҳақидаги фильм муаллифлари билан судлашмоқда

Машҳур инглиз ёзувчиси Артур Конан Дойлнинг ворислари Голливуднинг “Miramax” киностудияси билан Билл Кондоннинг “Жаноб Холмс” фильми борасида судлашмоқда, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.

Бош ролни Иен Маккеллен ижро этган “Жаноб Холмс” (2015) фильми Митч Каллиннинг “Жаноб Холмс асаларилари” китобига асосланган ҳамда ёзувчи Артур Конан Дойль яратган гениал изқувар Шерлок Холмс образининг кексайган пайтлари ҳақида сўйлайди.

Дойлнинг ворислари Конан Дойлнинг Холмс ҳақида 1923-27 йилларда ёзган 10 та асари ҳали ҳам АҚШнинг муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги қонунига тўғри келишини иддао қилмоқдалар. Бу қонунда асар 95 йил давомида муаллифлик ҳуқуқини сақлашини назарда тутади. Даъвогарларнинг фикрича, Каллин Дойл ҳикояларидаги кўпгина деталлардан фойдаланган, демакки, фильм ижодкорлари Дойлнинг ворисларига тавон пули тўлашлари ва фильм намойишидан тушадиган даромадларнинг бир қисми билан бўлишишлари керак.

“Жаноб Холмс” фильми илк бор Берлин кинофестивалида намойиш этилди. Фильм танқидчилар томонидан ижобий баҳоланди.

Top