16:07 / 27.05.2015
2893

Миср Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан эркин савдо ҳудудини ташкил қилиш учун ариза юборди

Россия Савдо-саноат вазири Денис Мантуров Миср Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан эркин савдо ҳудудини ташкил қилиш учун ариза юборганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мантуров Россия бу аризанинг нусхасини олганини ва бу масалани ҳал қилишда кўмак беришини таъкидлаб ўтди.

“Миср томонидан шундай расмий ариза қабул қилинди. Биз параллел равишда бу аризани ўрганиб, ўз томонимиздан керакли кўмак кўрсатиш учун унинг нусхасини олдик. Биз бундан манфаатдормиз”, деб айтди Мантуров “Россия-24” телеканалига берган интервьюсида.

Top