10:35 / 27.05.2015
3862

Назарбоев: Россия ва Украина қарама-қаршиликлар ечимини топиши керак

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳозир Украинадаги ихтилофни ҳал қилишнинг айни вақти эканлигини таъкидлаб ўтди.
“Ҳозир Россия ҳам, Украина ҳам орадаги қарама-қаршиликларнинг ечимини топиши керак бўлган вақт келди. Буни Европа етакчилари ҳам хоҳламоқда. Бу иш тезроқ амалга оширилгани маъқул”, – деди у Россия-24 телеканалига берган интервьюсида.
Шунингдек, у Украина инқирозини ҳал қилиш йўлида қўлидан келган ишни қилишини айтиб ўтди.

Top