13:03 / 27.05.2015
4200

Ўзбекистонга олиб кетилаётган минглаб тонна қуруқ сут ва сариёғ маҳсулоти Россия чегарасидан ўтказилмади

Брянск вилояти бўйича Россельхознадзор бошқармаси ходимлари Ўзбекистонга олиб кетилаётган “Roshen” компаниясининг Винницадаги (Украина) сут заводида ишлаб чиқарилган ёғсизлантирилган қуруқ сут ва ширин сариёғ маҳсулотини Россия ҳудудидан ўтказишга рухсат бермади, деб хабар бермоқда Брянск вилояти бўйича Россельхознадзор бошқармаси матбуот хизмати.

“Брянск ва Смоленск вилоятлари бўйича Россельхознадзор бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган назорат пайтида уларга тақдим қилинган ветеринар маълумотномада маълумотлар тўлиқ берилмаган ҳамда қонунчиликда ўрнатилган талаблар бўйича тўлғазилмаганлиги аниқланди”, дейилмоқда хабарда.

Шу тариқа, Ўзбекистонга олиб келиниши керак бўлган 20 тонна озиқ-овқат маҳсулоти орқага қайтариб юборилди.

Top