09:15 / 27.05.2015
2049

Порошенко мудофаа буюртмаларига оид импорт маҳсулотларини бож тўловларидан озод қилди

Украина президенти Пётр Порошенко мудофаа буюртмаларига оид импорт маҳсулотларини бож тўловларидан озод қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабарнома тарқатди.
Ҳужжат матнида алоҳида қайд этилишича, “агрессор” ёки “босқинчи” деб топилган давлатда ишлаб чиқарилган ёки ушбу давлатдан олиб кирилаётган маҳсулотлар божхона тўловларидан озод қилинмайди.

Top